Самарқандда одамларни пул эвазига Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди
3-саҳифа
−
26 Март 2023
5976Давлат Хавфсизлик Хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқаомаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тадбирда 24 минг доллар эвазига одамларни Канадага юбормоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, тадбир давомида 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзига яқин шахс билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва қариндошини Канадага юборишни ваъда қилган.
Маълум қилинишича, у ушбу “хизматлари” эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан, жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Ж.Ш. ушбу сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
LiveБарчаси