АҚШга кетмоқчи бўлган самарқандлик 50 минг долларга чув тушди
3-саҳифа
−
25 Март 2023
7201Самарқандда фуқарони 50 минг доллар эвазига Европа ва Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят судлари бўйича маълумот берувчи ахборот канали хабар берди.
1996 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 минг АҚШ доллари эвазига "Тошкент-Европа иттифоқи-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган. У зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан "аванс" сифатида 10 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Фуқаро Ж.Й.га тегишли машина кўздан кечирилганида фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизининг ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Hоқонуний йўллар билан хорижга чиқиб, бойиб кетишни кўзлаган кимсаларнинг чет элда “ошиғи олчи бўлишига” ҳеч ким кафолат бермайди. Бундай инсонларга “ёрдам қўлини чўзаётган” “саховатпешалар”га эса қонуний чора кўрилади”, дея огоҳлантирилади хабарда.