Самарқандда одамлар яна оммавий равишда заҳарланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 49 киши хот-догдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят телерадиоканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш марказида бир аёл ва унинг 3 нафар вояга етмаган набираси хот-дог истеъмол қилган. Набиралар кечга яқин кўнгил айниши, тана ҳароратининг кўтарилиши ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

“Мазкур ҳолат билан шифохонага жами 49 киши ётқизилган. Уларнинг барчасида шаҳар марказида жойлашган “Fast-food” марказида хот-дог истеъмол қилганидан кейин соғлиғида ўзгариш кузатилган”, дейилади хабарда.

Уларни даволаётган шифокорнинг айтишича, шифохонага келтирилган беморларнинг 29 нафарига уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари даволанмоқда. Уларнинг аҳволи анча яхши.

Ҳозирда мазкур овқатланиш шохобчаси фаолияти тўхтатилган. У ерда ишлатилган маҳсулотлар текширув учун олинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган тўйхонада 41 киши салатдан заҳарланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг