Самарқандда одамлар фаст-фуддан заҳарланди
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 2023
5891Самарқанд вилоятида бир неча фуқаролар овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги Пастдарғом туманидаги фаст-фуд сотиш фаолияти билан шуғулланувчи “Мералс” масъулияти чекланган жамияти фаолиятига чек қўйилган.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайд қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилган.
Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Пастдарғом туманидаги “Мералс” МЧЖдан фаст-фуд истеъмол қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 18 нафар тарбияланувчиси диарея билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, ушбу боғча ёпилди.