Тошкент вилоятида 18 нафар боғча тарбияланувчиси шошилинч шифохонага ётқизилди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2023
7797Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 3 та Давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 18 нафар тарбияланувчиси диарея билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТдан 3 нафар, 10-сонли ДМТТдан 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТдан бир нафар тарбияланувчи бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
“Ҳозирда барча тарбяланувчилар шифокорлар назоратида эканлигини маълум қиламиз. Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан якуний экспертиза хулосаси чиқмагунига қадар турли маълумотлар берилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги маълумотларни фақат фактлар асосида тарқатилишини тавсия қилмоқда.
Шунингдек, масъуллар якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот берилишини таъкидлаган.