Самарқандда мудҳиш ЙТҲ юз берди. Икки киши қурбон бўлди

Жамият

image

Кеча, 19 июль куни соат тахминан 06:30 да Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43 кмда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Ҳайдовчи 38 ёшли А.З. бошқарувида бўлган DAF ТЕ 95ХF русумли юк автомашинасини Бухоро йўналишидан Тошкент йўналиши томонга бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи 31 ёшли Ф.Х.нинг бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси А.З. билан йўловчиси 24 ёшли Э.Р. оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг