Самарқандда МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши бошланди

Жамият

image

Бугун, 14 апрель куни Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминловчи асосий ижроия органи – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (МДҲ ТИВ кенгаши) йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов, Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян, Беларусь Ташқи ишлар вазири Сергей Алейник, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хожиев, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этмоқда. 

Иштирокчилар МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартибини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон раислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учрашуви бўлганди. Унда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирок этганди. Учрашув олдидан Россия, Хитой, Эрон ва Покистон Ташқи ишлар вазирларининг 4 томонлама мухокамалари ҳам бўлган, унда томонлар Афғонистондаги ҳозирги вазият учун АҚШ жавобгар, деган хулосага келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Самарқанд Ташқи ишлар вазирлари кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made