Самарқандда майнинг ферма ишлатган тадбиркор ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида ноқонуний майнинг ферма ишлатаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.I.” МЧЖ раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона “Майнер” ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келгани аниқланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

майнинг

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг