Самарқандда мансабдор пора билан ушланди
Жамият
−
31 Июль 2023
13073Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туман ЭТК раҳбари Қ.Х. фермер хўжалиги раҳбари А.Б. дан 5 миллион сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, 779 миллион сўм қарздорлиги сабабли “А.Б.” фермер хўжалиги тармоқдан узилган. Қ.Х. фермер хўжалиги раҳбари А.Б.га хўжалигини электр тармоғига 5 кун муддатга қайта улаб бериши эвазига ундан пул талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖК нинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь