Самарқандда кумушни ноқонуний сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11 минг 700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг долларга сотган вақтида қўлга олинди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади. Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Контехназорат” томонидан Бухоро ва Навоий вилоятидаги объектларда олиб борилган хизмат текширувларида олтин қазиётган 37 нафар шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ жиноят иши Нарпай кумуш савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг