Самарқандда корхона 3 млрд сўмлик газни ўғирлади (видео)
3-саҳифа
−
29 Май 3217 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида корхона 3 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг “Фарҳод” қўрғонида жойлашган “Г. Ф. Э.” МЖЧга қарашли корхонада истеъмолчи табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан уланиб, ундан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда 3 миллиард 84 миллион сўмлик зарар ҳисобланган. Мазкур ноқонуний ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли тураржой бинолари ҳисоблагич ўрнатмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, 1 миллиард 86 миллион сўмлик зарар етказгани аниқланганди.