Қашқадарёда “дом” 1 млрд сўмлик газни ўғирлади

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли тураржой бинолари ҳисоблагич ўрнатмасдан табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳрида жойлашган “У. Б. Т.” МЧЖга қарашли кўп қаватли тураржой бинолари газ ҳисоблагич ўрнатмасдан табиий газ қувурига уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Билдирилишича, ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 86 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 4 млрд 193 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қарши табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг