Фарғонада 4,1 млрд сўмлик газ ўғирланди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Фарғона туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси 4 млрд 193 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таъминот корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида “Ф.П.С” МЧЖга қарашли Фарғона туманининг Новкент шаҳарчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, шохобчада газ истеъмолининг ҳажмини ўзгартириш мақсадида ўлчов тизимидаги патрубка ички қисмига давлат стандарти талабларига зид ташқи таъсир кўрсатилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 4 млрд 193 млн сўмни ташкил этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда 3 млрд 48 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг