Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Маълумот тариқасида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ҳизб ут-Таҳрир

Баҳолаганлар

590

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг