Самарқандда қабристон ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
26 Август 11159 1 дақиқа
Жорий йилнинг 24 август куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида жойлашган қабристонда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:10 да Самарқанд вилояти ФВБга “112” тизими орқали Иштихон тумани “Тўпор” МФЙда жойлашган “Полвон ота” қабристонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган ва улар соат 17:30 да етиб борган. Соат 19:00 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида қабристоннинг тахминан 50 сотих майдонида хас-хашак ёнган. Ҳодиса туфайли жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Янги Намангандаги “Мавлоно” қабристонида ёнғин содир бўлган эди. Оқибатда қабристон ҳудудининг 50 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган.
Live
Барчаси