Самарқандда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
22 Октябрь
7246Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги уйлардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 22 октябрь куни соат тахминан 05:52 ларда Қўшработ тумани “Мустақиллик” МФЙ Ғафур Ғулом кўчаси 7-уй 6-хонадонда рўй берган. Ушбу хонадонда яшаган фуқаролар – 1972 йилда туғилган Р.С., 1969 йилда туғилган М.И., 2002 йилда туғилган Ф.Х. ва вояга етмаган 2007 йилда туғилган Д.Х.лар табиий газдан заҳарланиш ва уйда келиб чиққан ёнғин оқибатида куйиш тан жароҳатлари билан вафот этган.
Туман прокуратураси томонидан вафот этган шахсларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада бир эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди. Фожиага марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани сабаб бўлгани айтилганди.