Самарқандда фуқаро отаси ва акасини болта билан ваҳшийларча ўлдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фуқаро акаси ва отасини ваҳшийларча ўлдириб, уларнинг жасадини кўмиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июнь куни соат 19:30 ларда, Ургут тумани “Навбоғ” кўчасида яшовчи фуқаро Ж.М. туман ИИБга мурожаат қилиб, унда отаси Б.М. ва укаси Ш.М. уйида йўқлиги, қўл телефон рақамлари ишламаётганлиги уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида Ш.М. туман ИИБга айбини бўйнига олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 15 май куни соат тахминан 07:00 да отаси Б.М. ва акаси Ш.М.лар билан жанжаллашиб қолиб, уй-хўжалигида фойдаланган болта ва ошхона пичоғи билан дастлаб акаси Ш.М.ни сўнгра отаси Б.М.ни танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, уларни қасддан ўлдирган ва яшаш уйининг томорқасига кўмганини маълум қилган.

Ш.М.нинг тушунтиришига асосан уйнинг томорқа қисми кўздан кечирилганда, Б.М. ва Ш.М.нинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. 

Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман прокуратураси томонидан Ш.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, гумонланувчи сифатида жалб қилинган. 

Жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

1164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг