Самарқандда эркак 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урди
3-саҳифа
−
28 Июнь
7661Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни кузатувга олганини маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилоятида содир бўлган. 1988 йилда туғилган Тойлоқ туманида яшовчи эркак ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д. нинг 6 яшар ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаган.
Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланган. Вояга етмаган О.Э. да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган ва унинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда. Бу ҳақда қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь