Самарқандда бутун оила овқатдан заҳарланди. Бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
09 Ноябрь
11789Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ботулизм билан касалланди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 ноябрь куни Пастдарғом туманининг Манғитобод маҳалласида яшовчи бир оиланинг тўрт нафар аъзоси овқатдан заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Оила аъзолари – эр-хотин ва икки бола уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилган ва уларнинг соғлиги ёмонлашган.
Шундан сўнг улар шифохонага ётқизилган ва текширувларда ботулизмга чалингани аниқланган. Шифохонада оиланинг кенжа фарзанди вафот этган.
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонаси шифокори бола бошқа касалликдан вафот этганини айтган. Боланинг онаси ҳам фарзанди ўша куни консерва маҳсулотидан емагани, унда “судурги” касаллиги бўлганини маълум қилган.
Туман Санитария эпидимиолигия осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходими эса бола ҳам заҳарланишдан вафот этгани ва юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари унга ташхис қўйишда адашганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида тушлик учун хот-дог еган 4 киши заҳарланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь