Самарқандда автобус ҳайдовчиларининг жанжали ўлим билан якунланди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 13 октябрь куни Самарқанд шаҳрида иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро келишмовчилиги ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилди.

13 октябрь куни соат 08:10 ларда Самарқанд шаҳар Мирзо-Улуғбек кўчасида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташиш билан шуғулланувчи иккита Isuzu русумли автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал натижасида ҳайдовчилар одамлар эътиборини ўзига қаратиб, бир-бирини ҳақорат қилган.

Ҳайдовчилардан бири автобусга ўтириб, ҳаракатга тушган. Иккинчиси эса ҳаракатдаги автобус эшигига осилиб олган. Ҳайдовчи эса автобусни тўхтатмасдан, ҳаракатни давом эттирган. Шу пайтда автобус эшигига осилиб келаётган ҳайдовчи тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Иккинчи ҳайдовчи эса воқеа жойидан кетиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

1082

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг