Арипов Самарқандда халқаро конференцияни очиб берди
Жамият
−
26 Август 2019
5266Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бошланди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле иштирок этяпти.
Бугун, шунингдек “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
Маълумот учун, ЮНЕСКО БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасаларидан бири бўлиб, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ЮНЕСКОга 195 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.
Ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган.
Самарқандда ўтказиладиган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ҳам ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь