Самарқандда амалдорлар 2 млрддан ортиқ субсидия маблағларини талон-торож қилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида бир неча фермер хўжаликларига ажратилган 2 миллиард сўмдан ортиқ субсидия маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари маълум қилди.

Қайд этилишича, Нарпай, Пахтачи ҳамда Булунғур туманидаги субсидия ажратиш бўйича ишчи гуруҳ мансабдор шахслари ҳамда мазкур тумандаги фермер хўжалиги раҳбар шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар жами 2 миллиард 608 миллион сўмлик субсидия маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланган. 

Жумладан, субсидия ажратиш бўйича Нарпай тумани мансабдор шахслари томчилаб суғориш тизими жорий этмаган 35 та фермер хўжалигига 1 млрд 325 миллион сўм ҳамда сув тежовчи технология мавжуд бўлсада, ундан амалда фойдаланмаган 7 та фермер хўжалигига 321 млн сўмлик субсидияларни ажратиб берган. Бу орқали мансабдор шахслар жами 1 млрд 646 миллион сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштирган.

Шунингдек, Пахтачи туман субсидия ажратиш бўйича мансабдор шахслар тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан тил бириктирган ҳолда амалда томчилаб суғориш тизими жорий этмаган 25 та фермер хўжалигига 727 млн сўмлик субсидия маблағларини ажратиб бериш орқали ўзлаштириб юборган.

Субсидия ажратиш бўйича Булунғур туман ишчи гуруҳи эса амалда сув тежовчи технологияларни жорий этмаган 9 та фермер хўжалигига 235 млн сўм субсидия маблағларини ўтказиб, талон-торож қилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан субсидия ажратиш бўйича туман ишчи гуруҳи мансабдор шахслари ҳамда фермер хўжалиги раҳбар шахсларига нисбатан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд талон-торож субсидия маблағлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг