Самарқандда ақидапарастлик руҳидаги материалларни тарқатган йигит қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида Telegram гуруҳ очиб, унда экстремистик ва ақидапарастлик рухидаги материалларни тарқатган йигит қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Нурабод туманида яшовчи 19 ёшли йигит Telegram ижтимоийоий тармоғидан фойдаланиб, “Юрак”,“Скрипка”, “Айиқ” номли гуруҳлар очган. Гуруҳга диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари йўғрилган материалларни ташлаб боган.

Йигитнинг сўзларига кўра, бу фаолиятини бошлаганига бир ярим йилдан ошган. Ўзи ташлаган материалларнинг маъносига тушунмаган.  Каналда тахминан 20-25 та шу каби қўшиқ, видеолар бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Нуртобод тумани судида айбланувчи Жиноят кодексининг 244-1- моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми г бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
ўқилга

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган 26 ёшли йигитга жазоланганди. Йигит жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб Telegram’да “Қуръон ва хатим” номли гуруҳ ташкил қилган. У 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган. Суд қарори билан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ақидапарастлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг