Самарқандда 7-синф ўқувчиси бошқарувидаги “Жигули” ариққа тушиб кетди. Бола вафот этди
3-саҳифа
−
25 Октябрь
4880Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси “Жигули” машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 16 октябрь куни содир бўлган. Ўқувчи Оқтош маҳалласидан ўтувчи йўлда “Жигули” машинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. У ерда 17 октябрь куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дастлабки суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида икки пиёда вафот этганди. Ҳолат соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 1985 йилда туғилган С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юбориши ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахт поясига тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси