Самарқандда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 10 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида 6 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 19:15 лар атрофида Самарқанд шаҳри Намозгоҳ кўчасида BYD, Tracker, Gentra, Cobalt, Onix ва Spark русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, BYD русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрини ошириб руль бошқарувини йўқотган ва кетма-кет бошқа автомашиналарга урилган.

Оқибатда Tracker автомашинасининг йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўнлаб машиналар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Дастлабки маълумотларга кўра, соат 16:25 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Equinox русумли автомобилнинг 73 ёшли ҳайдовчиси соғлиғи ёмонлашиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда у светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга урилиб, тўқнашув содир этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг