Самарқандда 4 йигит деразадан тушиб кетган қизни қутқариб қолди
Жамият
−
07 Июнь 2023 11705 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида 4 нафар йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 1 июнь куни вилоятдаги мактаблардан бирининг 11-синф битирувчилари – Ш.Б., М.С.,О.Ў ва Ж.Э., сайр қилиб юрганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган қизчани кўриб қолган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун хонадон томон югурган, қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, қутқарув панжарасини ясаган.
Йигитлардан бири зинапоядан югуриб чиқаётган пайтда қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар уни тутиб олган. Аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлган вақтда қизча балконга чиққан.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025