Самарқандда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятида Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этгани хабар қилинган эди. Ушбу ЙТҲга сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчи суд ҳукми билан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ва 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қил.

Маълумот учун, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 29 июль куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани “Хўжагузар” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ургут-Ғўс-Авазмерган” автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 2003 йилда туғилган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси “Ургут-Ғўс” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашган. 

Ҳодиса оқибатида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cabalt автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўқувчилар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 9 йилга қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг