Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 5 киши овқатдан заҳарланди. Оқибатда уларнинг 2 нафари вафот этди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.

Жорий йилнинг 6 январь куни Қўшработ туманида овқатдан заҳарланиш – ботулизм бўйича 5 нафар киши касалланган. Шундан сўнг, улардан 2 киши вафот этган.

Қўмитанинг қайд этишича, ботулизм асосан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади.

“Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди”, дейилади хабарда.

Қўмита бу хабарни ҳодиса содир бўлганига орадан 20 кун ўтиб эълон қилаётгани тушунарсиз ҳол.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида икки нафар бола зарарли уй ҳайвонларини ўлдириш учун бериладиган “Маргимуш” дорисидан заҳарланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд заҳарланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг