Самарқандда 1 асрлик тангаларни четга олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
30 Май 4030 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида 1 асрлик тангаларни Туркияга яширинча олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилардан бири 2 дона қадимий тилла тангаларни яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида фош қилинган.
Тангалар 1923 йилда Туркияда зарб қилинган 100 куруш ва 65 куруш эканлиги аниқланган. Уларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистондан яратилганига 50 йилдан ошган маданий бойликлар, шу жумладан нумизматика ашёларини олиб чиқиш мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан Германиянинг Мюнхен шаҳрига парвозга отланган фуқарода 135 млн 200 минг сўмли тилла пиёла борлиги аниқланганди.
Live
Барчаси