Самарқандда ҳоким бўлганимда, фақат Арипов келиб муаммоларни сўраган – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
05 Февраль 2021
53230Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов фаолиятига тўхталди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Давлат раҳбари йиғилиш давомида ижро ҳокимиятидаги кадрлар масаласига тўхталиб ўтган.
“Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди”, дея таъкдлаган давлат раҳбари.
Президент Бош вазир Абдулла Арипов ҳақида ҳам фикр билдирган ва уни вазирларга ўрнак қилиб кўрсатган.
“Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак”, деди у.
Аввалроқ, Президент йиғилишда Фарғона вилоятининг янги ҳокими Хайрулла Бозоров ҳақида фикр билдириб, уни халқпарвар эканини таъкидлаганди.