У халқпарвар, ғўдаймаган – Мирзиёев Бозоров ҳақида
Жамият
−
05 Февраль 2021
10687Аввалроқ, Фарғонада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган фаоллар йиғилишида Хайрулла Бозоров вилоят ҳокими этиби тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев Хайрулла Бозоров ҳақида фикр билдириб, уни ўзгармас, халқпарвар эканини таъкидлади.
“Мен Бозоровни 5 йилмас, 10 йилмас, 15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, синовинглардан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади.
Кеча менга 50та масала қўйди. Ҳар сафар изланишда. Мен ичимда хурсанд бўлдим, лекин билдирмадим. Чунки, раҳбар муаммони қўйганда ўзи учун эмас, шу халқ манфаати учун сўрайди. Бирорта гапига йўқ деганим йўқ. Албатта, лойиҳалар учун пул, маблағ керак. Пул топиш қийин. Аммо топиб берамиз.
Вилоятда марра катта, унга эришиши шарт. Мен Бозоровни жуда яхши биламан. Чустда ҳоким бўлганида кўп қийинчиликлар кўрган. Унда мен бош вазир эдим. Одамларнинг дардини билиш, одамларни тинглашни яхши билади. Фарғонада марра катта олинган. Уни бажариш осон эмас. Сизлар Бозоров билан озми-кўпми ишлаб кўрдиларинг. Бугун сессияни бошқача ўтказамиз”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Фарғона вилоятининг Қува, Ёзёвон ва Ўзбекистон тумани ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, бир қанча сектор раҳбарлари ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь