Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Жамият
−
05 Февраль 2021
7824Аввал хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Президенти ҳам иштирок этяпти.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хайрулла Бозоров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди. У 2020 йил 25 сентябрдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси эди.
Хайрулла Бозоров меҳнат фаолиятини 1995 йилда солиқ инспектори сифатида бошлаган. 2007-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Учқўрғон, Чуст ва Мингбулоқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2015-2020 йилларда Наманган вилоятини ҳокими бўлган. Ўтган йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси