Самарқандда ҳамшира аёл дўппосланди. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2021
52424Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео ва хабар тарқалганди. Самарқанд вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, тасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.
Келишмовчилик, туманнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро, Х.Д. ҳамда унинг “А.Навоий” МФЙдаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган, Б.С. ўртасида содир бўлган.
Фуқаро Х. ушбу уйни бошқа бир кишига сотаётганлиги сабабли, ижарачидан уйидан чиқишини, сўраган. Б. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган.
Оқибатда жанжал юзага келган. Натижада фуқаро Б. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.
LiveБарчаси