Самарқандда зилзила бўлди
Жамият
−
05 Октябрь
14743Бугун, 5 октябрь куни Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, маҳаллий вақт билан 23:07 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 66,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 км жанубий-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 3,6 магнитудали зилзила бўлганди.