Самарқандда зилзила бўлди
Local
−
05 October 2024 20455 1 minute
Бугун, 5 октябрь куни Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, маҳаллий вақт билан 23:07 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 66,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 км жанубий-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 3,6 магнитудали зилзила бўлганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October