Самарқанд вилоят ССБ бошлиғини порахўрликда айблаган шахс қамоққа олинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 80 минг доллар пора олаётганда ушлангани хабар тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ бу хабар ёлғон эканини ва ушбу хабарни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни фуқаро Р.Х. Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда “Глав врач бўлиш 80 000 АҚШ доллари...” номли сарлавҳа остида мақола қўйиб, Самарқанд вилояти ССБ бошлиғи Давронбек Хусаинбоевич Жуманиязовни ўта оғир жиноят содир этганликда айблаган. Айбловга кўра, Самарқанд вилоятида бош шифокорлик лавозимига ишга тайинланиш учун Бошқарма бошлиғи Давронбек Жуманиязов бировдан 80 000 АҚШ доллари олганлиги, мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида ёлғон хабарни тарқатиб, унга нисбатан тухмат қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

379

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг