Салом, Америка: юзлаб афғон қочқинлари ҳеч қандай ҳужжатсиз АҚШ базаларини тарк этмоқда
Олам
−
02 Октябрь 2021
11199АҚШнинг бир қанча штатларидаги ҳарбий базаларга вақтинча жойлаштирилган афғон қочқинлари Америка ҳукумати томонидан керакли миграция ва бошқа ҳужжатлар берилишини кутмай, ушбу лагерларни тарк этмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбий базаларни тарк этган афғон муҳожирларининг сони қарийб 700 га етган ва ошиб бормоқда. Эндиликда, ҳужжатсиз муҳожирлар АҚШда тиббий ёрдам олиш, иш топиш, пенсия олиш ҳамда уй-жой ва таълим масаласида қийинчиликларга дуч келади.
Исми ошкор қилинмаган АҚШ иммиграция хизмати ходимининг сўзларига кўра, бу одамлар ўзларига жуда кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда ва уларни ҳал қилиш учун йиллар талаб қилиниши мумкин.
Агентликнинг яна бир суҳбатдошига кўра, қочқин афғонлар Американинг ҳеч қандай қонунларини бузмаяпти.
“На ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, на ҳарбийлар бу одамларнинг ўзлари жойлашган армия казармасини тарк этишига тўсқинлик қила олмайди. Аслида, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу жумладан, маҳаллий аҳоли оч, уйсиз афғонларга дуч келиши мумкин. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва жангларда қатнашган”, дейди нашр манбаси.
Маълумот ўрнида, ҳаммаси бўлиб, Афғонистондан эвакуация қилинган 53 мингга яқин афғон Американинг саккизта ҳарбий объектига жойлаштирилган. Расмий маълумотларга кўра, АҚШ Қуролли кучлари Афғонистондан 124 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган. Бунинг қанчадир қисмини АҚШ фуқаролари ташкил қилган ва яна қанчадир қисми бошқа давлатларга жойлаштирилган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь