Салкам 200 ўзбекистонлик Россияга ишлашга юборилди

Жамият

image

Россиянинг Благовещенск вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун 196 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонликларнинг транспорт, овқатланиш, ишлаш учун рухсат берувчи патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.

Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқароларининг Россияга ишлаш учун кетиши соддалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made