Ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга кетиши соддалаштирилади

Жамият

image

Кеча, 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг тегишли вазирликлари ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларнинг Россияга жўнаб кетиш тартибини соддалаштириш бўйича ҳужжатлар имзолаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланган.

Қайд этилишича, ҳужжатларни имзолашдан мақсад Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларининг ташкилий жўнаб кетиш тартибини соддалаштиришдир.

Агентлик хабарига кўра, ушбу ҳамкорлик миграция жараёнлари, шу жумладан миграция марказлари офислари очилишини жадаллаштириш имконини беради. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақт ва харажатлари қисқаради. Шунингдек, Россияга жўнаб кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Маълумот ўринда, "Кўп тармоқли миграция маркази" Москва ва Россия бўйлаб меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун комплекс хизматларни кўрсатадиган ваколатли ташкилот ҳисобланади.

Аввалроқ, Россияда фаолият юритаётган меҳнат мигрантлари патент олишда талаб этиладиган бир қатор тиббий таҳлиллар бўйича маълумотномани Ўзбекистонда олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрантлар миграцияси агентлиги

Баҳолаганлар

933

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made