“Саховат” жамғармаси раиси мигрантлар учун солиқ жорий қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Жамият
−
09 Ноябрь 2020
3386Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Шундан сўнг, бу хабар нотўғри талқин қилинганлиги сабабли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди.
Россиядаги “Саховат” жамғармаси раиси Баҳром Исмоилов меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
“Ижтимоий тармоқларда чиққан бу хабар, очиғи, ҳайрон қолдирди. Чунки қарорда бундай дейилмаган. Аниқласак, бу хабар “фейк” бўлиб чиқди.
Аслида, хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистоннинг иш стажини олиш учун имконият яратиб берилмоқда. Сиз, ўз хоҳишингиз билан бир йил ичида 10 доллар миқдорида пул тўласангиз, Россия, Қозоғистон ёки Кореяда ишлаб келаётганингиз Ўзбекистонда иш стажи сифатида ёзилади. Шундан сўнг, пенсия ёшига чиқсангиз, пенсия олишга ҳақли бўласиз. Бу янгилик бор.
Аммо қандайдир янги солиқ чиқарилгани ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Биз ҳозир Президент Шавкат Мирзиёев томонидан фақат яхшилик кўряпмиз. Чунки сиёсат ўзгарган. Шу сабаб бундай хабарларга муносабат билдиришдан аввал вазирлик ва идораларнинг расмий сайтига мурожаат қилиб, ана ундан кейин хулоса қилишингизни сўраб қоламан”, деди Баҳром Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Давлат солиқ қўмитаси мигрантлар учун солиқ жорий қилинганини инкор қилган эди.
Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси меҳнат мигрантлари учун солиқ жорий қилинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь