Саидов Лавров билан қўнғироқлашди
Олам
−
16 Август
3332Кеча, 15 август куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада яхшилаш, минтақавий ва халқаро вазият, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар муҳокама қилинган.
Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг суҳбати Россия Президенти Владимир Путиннинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан бўлиб ўтган.
Томонлар Москва ва Тошкент ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликни, жумладан, БМТ ва турли кўп томонлама интеграция платформаларида биргаликда ишлашни чуқурлаштириш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришга содиқлигини тасдиқлаган.
“Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик. Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли даражада бўлажак тадбирлар жадвали анча кенг. Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишда ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари барча имкониятларини ишга солишади. Биз, шунингдек, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни, икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни бойитиш масалаларини муҳокама қилдик”, деб ёзган Бахтиёр Саидов Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 август куни Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси