Мирзиёев Путинга сим қоқди

Жамият

image

Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Турли соҳаларда жадал ривожланаётган икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб мавзулар, жумладан, Россия Федерациясининг BRICS ассоциациясидаги жорий раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини бундан буён ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида эканликларини тасдиқлаган.

“Келгуси алоқалар ҳақида келишиб олинди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, етакчилар жорий йилнинг 26-28 май кунлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилган.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналари ва ҳудудлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва гуманитар дастурларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made