Саидов Қобулда “Толибон” вазирлари билан учрашди

Олам

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 17 июль куни Қобулда “Толибон” муваққат ҳукуматининг икки вазири билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram саҳифасида ёзди.

Унинг ёзишича, дастлабки сиёсий маслаҳатлашувлар “Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан ўтган.

“Минтақавий ўзаро боғлиқлик, сув ресурсларини биргаликда бошқариш, иқтисодий ҳамкорлик, таълимни қўллаб-қувватлаш ва маданий меросни тиклаш борасидаги интилишларимиз қатъий эканини тасдиқладик”, дея ёзган Ўзбекистон расмийси.

Саидовга кўра, Ўзбекистон халқаро майдонда Афғонистоннинг мустаҳкам тинчлик, барқарорлик ва умумий тараққиётни таъминлайдиган минтақавий ва глобал жараёнларга янада чуқур интеграциялашувини илгари суришда давом этади.

Вазир Саидов “Толибон” ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Халифа Сирожиддин Ҳаққоний билан ҳам учрашган ва унда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилган.

“Афғонистон ички ишлар вазирлигининг мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни сезиларли даражада яхшилаш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этдик”, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов юқори даражадаги делегация бошчилигида “Толибон” ва Покистон расмийлари билан уч томонлама учрашувда иштирок этиш учун Қобулга боргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Бахтиёр Саидов Мавлавий Амир Хон Муттақий Халифа Сирожиддин Ҳаққоний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг