Монополиядан чиқариш қўмитаси иккита қонунни бирлаштирмоқчи
Жамият
−
04 Апрель 2019
7066Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади, деб хабар берди “Норма”.
Янги таҳрирда иккита: “Рақобат тўғрисида” ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунларни қўшиб юбориш назарда тутилган.
Қўмита мутахассислари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган алоҳида моддаларни киритишни таклиф қиляпти:
- рақобат принциплари;
- давлат кўмаги, монопсония (бозордаги вазият, бунда ягона харидор кўплаб сотувчилар билан ҳамкорлик қилиб, улардаги нарх ва сотиш ҳажмини белгилайди, таҳр.) тушунчасининг жорий этилиши;
- рақамли бозорлар;
- савдо фаолиятини монополияга қарши тарзда тартибга солиш;
- монополияга қарши комплаенс (таҳдидларга қаршилик қилиш ва хатарларни бошқариш тизими, таҳр.).
LiveБарчаси