Саида Мирзиёева Самарқандда БМТ мулозими билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори ўринбосари Бо Матиасен билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, мулоқот чоғида наркотаҳдидлар, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган. Шунингдек, Самарқанд форумини доимий фаолият юритувчи мулоқот майдонига айлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Қолаверса, Ўзбекистоннинг БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясига сайланиши амалий алоқаларни кенгайтириш учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 апрель куни Самарқандда бошланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги глобал форумда вилоятда Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясининг Бош офиси ташкил қилиниши эълон қилинганди.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд БМТ Саида Мирзиёева наркотаҳдид Бо Матиасен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг