Расман: Саида Мирзиёева Президентнинг ёрдамчиси бўлди
Жамият
−
25 Август 2023
21569Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ушбу тайинловга қадар Саида Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Қўқонда туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри бўлган.
Мирзиёева 2019-2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2020 йилдан эса Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, у 2019 йилдан буён Гендер тенглиги бўйича комиссия аъзоси ҳисобланади.
LiveБарчаси