Ашхободда уч мамлакат президентлари қизлари учрашуви бўлиб ўтди

Local

−

image

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжаҳон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Мулоқотларимиз яхши анъанага айланиб қолди. Ҳар сафар фикр алмашганимизда умумий ғояларимиз бойиб, ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳалар юзага келмоқда”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжонни кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва муштарак қадриятлар боғлаб туради. 

“Учрашувларимиз бундан кейин ҳам фақат яхшиликка хизмат қилишини, одамларга нафи тегадиган эзгу амалларга айланиб, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштиришини истардим”, дейди у.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends