Саида Мирзиёева Қозоғистон элчиси билан учрашди
Жамият
−
05 Март
3371Бугун, 5 март куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирган.
Хабарга кўра, учрашувда стратегик шериклик масалалари кўриб чиқилган.
“Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик”, дея ёзади Мирзиёева.
Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, Алишер Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
“Маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилар эканмиз, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, А. Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари, Қозоғистон Миллий музейи ва Абилхон Кастеэв номидаги Қозоғистон санъат музейида кўргазмалар, шунингдек, Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик”, дея ёзади Президент ёрдамчиси.
Қолаверса, учрашув давомида тадбирларнинг юксак савияда ўтказилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказганди.