Саида Мирзиёева Блинкеннинг ўринбосари билан учрашди
Жамият
−
22 Май
5355Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 22 май куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Америка томони хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ ва сўз эркинлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролик жамияти ҳамда ННТ фаолияти самарадорлигини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди", деб ёзади Мирзиёева.
Ўзбекистонда бўлиб турган Узра Зея фаол фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашиб, демократик ташаббуслар ва ҳукумат масъулиятини кучайтиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил оммавий ахборот воситаларининг муҳим роли ҳақида гаплашган.
"Фуқаролик маконининг гуллаб-яшнаши ислоҳотларни амалга оширишни кучайтиради", дейди АҚШ Давлат котиби ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Узра Зея Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов билан ҳам учрашган, Конституциявий жиноий процедуралар бўйича минтақавий мулоқот академик конференциясида сўзга чиқиб, АҚШ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши ислоҳотларни илгари суриш бўйича содиқлигини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь