Блинкеннинг одами Ўзбекистонга келди
Жамият
−
22 Май
7896Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкентда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Икки томонлама кун тартибимиздаги қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдик, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳамкорликни барча соҳаларда бойитиш, айниқса, халқимиз учун энг қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришга келишиб олдик", деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Узра Зея эса 30 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашга асосланганини урғулаган.
У Ўзбекистонга сафари давомида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов билан ҳам учрашган. Унинг Бош прокурор билан учрашуви Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган.
“АҚШ адлия соҳасида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда шаффофлик ва жавобгарликни оширишни қўллаб-қувватлайди”, деб ёзади Узра Зея.
АҚШ Давлат котиби ўринбосари Конституциявий жиноий процедуралар бўйича минтақавий мулоқот академик конференциясида сўзга чиқиб, АҚШ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши ислоҳотларни илгари суриш бўйича содиқлигини таъкидлаган.
"Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш тараққиёт ва фаровонлик учун зарурдир", дейди Узра Зея.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь